ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Қорасув пахта тозалаш” АЖ ва жамиятга қарашли “Тўйтепа”пахта қабул қилиш масканининг бино-иншоотларини ва бошқа мол-мулкларни ҳамда жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигиниэкспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“Қорасув пахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификатинусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2019 йил 31 март соат 16:00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Индекс: 111507, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Мунаввар кўчаси, 52-уй.
Маълумот учун телефонлар: (+99890) 805-44-07, (+99890) 133-45-85.
Эълон жойлаштирилган сана: 2019 йил 27 март.